2014 йил 19 май куни ТАТУ спорт мажмуасида “АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент” факультети гуруҳлари ўртасида “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар дастури” доирасида
“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида ташкил этилган
“ИМФ кубоги” мини-футбол баҳсларининг 1-босқич мусобақаси ташкил этилди.
Кубокбаҳсларининг биринчи босқичида 110-12Иў, 120-12Мў, 110-11Иў, 120-11Мў, 130-11ПАТў, 131-11ПАТў ҳамда факультет профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган “ИМФ” жамоаси ғолиблик учун кураш олиб бордилар. 2-курс 110-12Иў ва 120-12Мў жамоалари ўртасида ўтган финал баҳсида 110-12Иў жамоаси
5:1 ҳисобида ғолиб чиқди.
“ИМФ кубоги” футзал баҳсларида ғолиб жамоага топширилган кўчма кубок ва медаллардан ташқари қуйидаги номинациялар бўйича:
“Энг яхши дарвозабон” — 110-12Иў гуруҳ талабаси С.Д.Мўминхожаев;
“Энг яхши ҳимоячи” -120-12Мў гуруҳ талабаси Ф.Б.Холмуродов;
“Энг фаол ўйинчи” — 110-11Иў гуруҳ талабаси Б.Санақулов;
“Энг моҳир тўп урар” — 110-12Иў гуруҳ талабаси А.Х.Ариповларга ҳам қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда “Фаҳрий ёрлиқ”лар топширилди.